«Ҳар бир оилага фаровонлик улашамиз!» шиори ЎзХДП дастурий мақсадларида алоҳида ўрин тутади. Нарпай туман Ёшлар маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган тарғибот тадбири ана шундай номланди.
Шу куни туман маданият ва истироҳат боғи туман фахрийлари, фаол зиёли ўқитувчи мураббийлар, маҳалла оқсоқоллари ва шифокорлар, ёшлар билан гавжум бўлди.
Тадбирда сўзга чиққан ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Мажидхон Усмонов партия илгари сураётган ғоя ва мақсадларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди. Аҳолининг кам таъминланган қатламлари, пенсионерлар, имконияти чекланган инсонларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш энг муҳим масала эканини алоҳида қайт этди.
Туман партия кенгаши раиси Хамро Шарипов кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган шахсларнингиқтидори ва қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича партия илгари сураётган ташаббуслар ва амалий ишлар ҳақида гапириб ўтди.
Иштирокчилар орасида сайлов ҳақида ва партия фаолиятига оид саволлар берилди. Тўғри жавоб қайтарганлар совғалар билан тақдирланди.
Куннинг иккинчи ярмида «Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!» шиори остидаги худди шундай тадбир Пахтачи туманидаги «Зиёвуддин ёшлар истироҳат боғи»да бўлиб ўтди.
ЎзХДП Пахтачи туман кенгаши раиси сўзга чиқиб одамларни ўйлантириб келаётган, партия Сайловолди дастурига киритилаётган долзарб ижтимоий масалалар хусусида гапириб ўтди.
Тадбирга кекса отахон-онахонлари, устоз-мураббийлар, ўқитувчилар, туман фаоллари қатнашишди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, даврага янада кўтаринки кайфият улашди.
Шаҳло ҚЎЗИЕВА,
ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот котиби.