Бошланғич партия ташкилотлари партия сайловолди дастурининг ғоявий мақсадларини тарғиб этишда, фуқароларнинг сиёсий қарашларини шакллантиришда алоҳида ўрин тутади.
Бугунги тезкор давр барчамиздан ташаббускор ва илғор, замон билан ҳамнафас бўлишни талаб этаётганини, партия фаоллари ва аъзоларининг сиёсий жараёнда бевосита иштирок этишини назарда тутсак, шубҳасиз, қуйи бўғинлар бир қадам олдинда бўлиши керак. Шундай экан, партиямизнинг ҳар бир аъзоси фаоллик кўрсатиб, сайловнинг кўтаринки руҳда ўтишига ўз ҳиссани қўшиши шарт. Бошланғич партия ташкилоти йиғилишида шу масалалар қатори мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён саналган бўлажак сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга муносиб ҳисса қўшиш ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Оқолтин тумани касб-ҳунар мактаби ҳузуридаги “Ёшлик бошланғич партия ташкилоти”да сайлов тарғиботи тадбири ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят, туман кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар, партия фаоллари, БПТ аъзолари, аҳоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан ЎзХДП Сирдарё вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи Ғ.Эшмурзаев ва бошқалар жорий йилнинг энг муҳим сиёсий жараёни — Ўзбекистон Президенти сайловининг юқори савияда, демократик мезонлар асосида ўтишида БПТларнинг тутган ўрни, тарғибот ишларининг аҳамияти, сайловчиларга партиямизнинг номзодини қўллаб-қувватлаб, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш кераклиги ҳақида тушунчалар бердилар.
Таъкидланганидек, туман партия Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига қаратилган жиддий эътибор, ўтказиб келинаётган сиёсий ўқувлар сайлов жараёни билан боғлиқ чора-тадбирларда ижобий самарасини беради. Сабаби, партия фаолияти, сайлов қонунчилиги ва сиёсий жараёнлардан яхши хабардор бўлиш бу сиёсий тадбирда фуқароларнинг жиддий масъулият билан қатнашишларига хизмат қилади. Иштирокчиларнинг фикрича, ўтган сайловларда орттирилган тажриба, қуйи партия ташкилотларининг фаолияти сезиларли равишда такомиллашгани бу борада ўз самарасини беради.
Тадбирда сайлов компанияси жараёнларида партия фаоллари ва депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти”, БПТ аъзолари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида партия тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб келгаётган партия фаолларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.
ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши