Ўзбекистон Халқ демкоратик партияси Хоразм вилоят кенгаши фаоллари сайлов олдидан тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтирмоқда. Айниқса, бундай тадбирларнинг олий ўқув юрти талабалари даврасида ўтказилиши айни муддао бўлмоқда.
Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси Урганч бўлими ва Урганч давлат университетларида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларида талабалар сайлов ва унинг моҳияти, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида хабардор этилди.
– “Ким уддабуррон бўлса, омад унга ёр”, деган ибора юради. Шубҳасиз, сайлов кампаниясида ким фаол ва тиришқоқ бўлса, кўнгилга йўл топиб, халқ оммаси эътиборини қозона олса, омад кулиб боқади, – дейди УрДУ талабаси Шодия Матниязова. – Сайлов қонунчилигидаги янгиликларни пухта ўрганишимиз керак.
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати