“Барча ислоҳотлар халқимиз фарвонлиги учун!”
“Барча ислоҳотлар халқимиз фарвонлиги учун!”

Халқ демократик партиясининг асосий ғояси ижтимоий демократик давлат қуришдир. Сайловолди тадбирларида ана шу ғояларни янгича форматда тарғиб этишга интилмоқда. Тадбирларда фақатгина куй қўшиқлар эмас, балки партиямизнинг асосий ғояси халқимиз билан ўртоқлашилди, одамларнинг таклифлари олинди.

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши Гулистон шаҳар партия кенгаши билан биргаликда Алишер Навоий номли “Билимдонлар маскани”да янгича усулда ўтказилган тарғибот тадбири бунинг амалий ифодаси бўлди, дейиш мумкин.

Дастлаб веломарафон ташкил этилди. Ғолиблар тақдирланди.

Янгича форматдаги тарғибот тадбирини вилоят партия кенгашининг ёши улуғ фаоллари кириш сўзиб билан очиб, сайловларнинг юртимиздаги демократик жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот берди.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож Дархонов одамларни ўйлантириб келаётган, партия Сайловолди дастурига киритилаётган долзарб ижтимоий масалалар, хусусан, “Яшаш минимуми” ва “Истеъмол саватчаси” тўғрисида қонунлар қабул қилиш зарурати, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, коммунал хизматлар тарифларини мувофиқлаштириш бўйича партия илгари сураётган ташаббуслар ҳақида гапириб ўтди.

Тарғибот тадбири ногиронлиги бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ҳам қувонч улашди. Машҳур эстрада хонандалари чиқишлари ёшларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг очиқ майдондаги янгича тарғибот тадбирлари вилоятининг барча ҳудудларида давом этмоқда.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш