«Ислоҳотлар пойдевори ижтимоий ҳимоя бўлиши лозим!»
«Ислоҳотлар пойдевори ижтимоий ҳимоя бўлиши лозим!»

Ургут туманида ўтказилган тарғибот тадбири ҳақиқий байрамга айланиб кетди

Ургут туман «Ёшлар маданият ва истироҳат боғи»да ЎзХДП байроқларини кўтариб олган ёшу-қари ургутликлар боғ томонга қараб кела бошлашди.

«Ислоҳотлар пойдевори ижтимоий ҳимоя бўлиши лозим!» шиори остидаги тарғибот тадбирини ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Мажидхон Усмонов жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди, партиямиз дастурида белгилаб олинаётган асосий ғоялар аҳоли вакилларидан олинганини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этганларнинг кўпчилиги ёшлар бўлгани учун уларга партиянинг мақсад ва вазифалари, сайлов қонунчилиги, янги Сайлов кодекси ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

– Мен, бир неча марта сайлов жараёнларига қатнашганман, лекин, ушбу йилда бўладиган сайловлар, сайловолди тадбирлар янгича услубда ўтказилаётгани билан кўпчиликка манзур бўлмоқда, – дейди туман Нуронийлар жамғармаси вакили Ҳабиба Исмоилова. – Тадбир менга жуда ёқди, ёшлар билан бирга биз кексаларнинг ҳам кўнглимиз кўтарилиб кетди. Беморларимиз тузалиб, мусиқа ва ашулага ўйнаб кетди, деб табассум қилади онахон.

Тумандаги кам таъминланган оила фарзандларига ва ногиронлиги бор оила вакилларига, маҳалла фаолларига, аълочи коллеж ўқувчиларига совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида хушовоз хонандаларнинг чиқишларига даврани тўлдириб онахонлар рақсга тушишди. Ҳамма хурсанд аъло кайфиятда тадбирни байрамона руҳда ўтказишди.

 

Шаҳло ҚЎЗИЕВА,

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот котиби

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш