Доимий комиссия мактаблар фаолиятини ўрганди
Доимий комиссия мактаблар фаолиятини ўрганди

 

Келажак – мактаб остонасидан бошланади, дейишади. Бу айни ҳақиқат. Чунки, мамлакат, юрт келажаги бугун мактаб партасида таълим олаётган ўғил-қизларимизнинг қўлида. Илм уммонида дуру жавоҳирлар тераётган фарзандларимиз фанларни қанчалик пухта ўзлаштирса, қанчалик чуқур билим эгалласа, мамлакатимиз эртаси ҳам буюк ва қудратли бўлади.

Шу боисдан ёшларимизнинг ўқиб-ўрганишлари, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўғил-қизларимизнинг замонавий, кенг ва ёруғ, барча шароитлар муҳайё этилган илм даргоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлишлари давлатимиз раҳбариятининг доимий эътиборида турибди.

 

Андижон вилоятида ҳам умумтаълим ўрта мактабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим сифати, яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш масалалари партиямиз депутатларининг ҳам доимий эътиборида. Хусусан, халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари доимий комиссияси томонидан тумандаги 16, 17, 23-умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёни, ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш даражаси ҳамда 18-умумтаълим ўрта мактабида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари депутатлик назорати тартибида ўрганилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, таълим сифатини янада ошириш юзасидан депутатлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш