Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Раҳимахон Сулаймонова фаол, халқ орасида обрў-эътибор қозонган партиядошларимиздан. Яқинда у кишининг саъй-ҳаракати билан "Тафаккур" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 16-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш жараёнини доимий равишда депутатлик назорати тартибида ўрганилиб, қурилиш ишлари сифатли бажарилишига ва таълим даргоҳи ўз вақтида топширилишига эришилди.
Эътиборли жиҳати, депутатимиз мактаб қурилиши даврида ўқувчилар машғулотлардан ажраб қолмаслиги учун уларга ўз уйидан жой ажратиб берди ва ўқувчилар мактаб битгунга қадар дарслардан қолиб кетмади.
Маҳалла аҳлининг узоқ йиллик орзуларидан бири – фарзандларининг боғчага бориши эди. Ҳудудда мактабгача таълим муассаси бўлмагани учун бунинг имкони бўлмасди. Тадбиркор Шарофатхон Мирзакаримова маҳалла аҳлининг орзусини рўёбга чиқариш учун хусусий мактабгача таълим ташкилоти очишга киришади. Бироқ, маблағ масаласида муаммо юзага келиб қурилиш ишлари тўхтаб қолади. Кредит олишга қилган ҳаракатлари натижа бермаганидан сўнг, Раҳимахон Сулаймоновага мурожаат этади. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан тадбиркорга бир млрд сўм микдорида кредит ажратилади ва қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиб, болалар боғқаси фойдаланишга топширилди.
Шунинг билан бирга Раҳимахон Сулаймонова депутат сифатида ҳудудда ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшиб, сайловчилари ишончини қозонмоқда.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши