Ёшлар масаласи – партия эътиборида
Ёшлар масаласи – партия эътиборида

 

Давлатимиз ва миллатимизнинг асосий таянчи бўлган азму шижоатли ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларга иқтидор ҳамда салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароитлар яратиб бериш борасида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир партия Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан Пастдарғом туманида ташкил этилди. 32-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбир “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар учун ташкил этилган меҳнат ярмаркасидан бошланди. Ярмаркада туманда фаолият кўрсатаётган 21 та корхона ва ташкилот иштирок этди. Ярмарка давомида ёшлардан 17 нафари иш билан таъминланган бўлса, 4 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш учун банкларга йўналтирилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Сулаймонов ва халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Ф.Базарова иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг орзу умидлари, интилишлари, улар дуч келаётган муаммолар хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Учрашувда фаол иштирок этган ёшларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Эътиборлиси, тадбир амалий натижаларга бой бўлди. Хусусан, “Akfaroom” хусуси корхонасига  “Устоз-шогирд” тамойили асосида уюшмаган ёшлардан 12 нафар бириктирилиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишлари ва келажакда ўз бизнесларини ташкил этишлари учун имконият яратилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари яқинда иш бошлаган “Бека чарос” тикувчилик цехи фаолияти билан танишдилар.  Корхонада меҳнат қилаётган ёш тикувчилар тенгдошларини бу ерда яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таништирдилар.

Партия томонидан жойларда ташкил этилаётган "Ёшларга кўмак" лойиҳаси ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Санжар Қуйлиев,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” раҳбари.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш