Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оқолтин туман Кенгашида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотлар раисларининг асосий фаолиятини ташкил этишга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда 19 та бошланғия партия ташкилоти раислари, фаоллари ҳамда вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этди.
Семинарда партиянинг тактик ва стратегик харакатлари, асосий мақсади – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш каби вазифалар ҳақида тушунчалар берилди. Белгилаб олинган масъулиятли вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши партиянинг обрў-эътибори юксалишига, электорат ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” тамойили Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва ғоялари билан ҳамоҳанг эканлиги, инсоннинг шаъни, қадр-қимматини улуғлаш, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли таъминлаш асосий мақсади эканлиги яна бир бор маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирда Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари сони 18988 нафарни ташкил этиб, улар 300 та бошланғич партия ташкилоти сафида бирлашган. БПТ раисларининг ўқув семинардан олган билим ва кўникмалари партия аъзолари сонини кўпайтириш, электорат манфаатларини ифодалашда муҳим аҳамият касб этади.
Семинар якунида фаол БПТ раислари партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ахборат хизмати.