“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси давом этмоқда
“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят ва Пахтаобод туман кенгашлари ҳамкорлигида тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси тадбири ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари туман ва вилоят кенгашлари депутатлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида касб-ҳунар мактабининг чеварчилик йўналишидаги гуруҳлари ўртасида "Касбим менинг фахрим" шиори остида кўрик-танлов ўтказилди. Танлов шартлари асосида ўзаро беллашган иштирокчилар чеварлик сирларини нечоғли ўзлаштирганликларини намойиш қилдилар.

"Комилжон Арофатой" МЧЖда тадбирнинг иккинчи қисми бўлиб ўтди. Корхона "Ёшлар дафтари"да рўйхатга олинган уч нафар фуқарони иш билан таъминлаган. Тадбир иштирокчилари корхонага сафар давомида ишчиларга яратилган шароитлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш