Истиқлолимиз, орзу-умидларимиз тимсоли
Истиқлолимиз, орзу-умидларимиз тимсоли

 

Миллий байроғимиз давлатимизнинг белгиси ва рамзларидан бири. У давлат суверенитетининг рамзи бўлиб, Ер юзида Ўзбекистон деган давлат борлигини англатади. Байроғимиз ўзида тарихий, миллий-маданий анъаналаримиз, маънавиятимизни мужассам этган. Унинг ҳуқуқий асоси – “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига бугун 30 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда, сиёсий жараёнларда, қолаверса, ижтимоий ҳаётимизда мамлакатимизнинг тимсолини акс эттиради. Жумладан, юртимиз расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ташкилотларда, анжуманларда, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасини тараннум этиб туради.

Байроғимиз ўзида Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, орзу ва умидларини намоён этиб, давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, халқаро ташкилотлар, хориждаги элчихона ва ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туради.

“Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, юртимизда яшаётган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилиши шартлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Мустақил давлатимиз тимсоли, миллатимизнинг асрий орзуси бўлган миллий байроғимизни баланд кўтариш, уни ардоқлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Санжар Қўйлиев,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши Ёшлар қаноти раиси.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш