Шуманой тумани: таълим сифатини оширишга нима тўсқинлик қиляпти?
Шуманой тумани: таълим сифатини оширишга нима тўсқинлик қиляпти?

Халқ депутатлари Шуманой туман Кенгашидаги партия гуруҳи “Туманда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида”ги масалани ўрганиб чиқди.

Назорат-таҳлил натижалари партия гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди. Ўзбекстон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Б.Балабаева, З.Насирова, Ўзбекстон ХДП Шуманой туман кенгаши раиси Б.Машарипов күн тартибидаги масала бўйича гапириб ўтди.

Таъкидландики, Шуманой тумани халқ таълим вазирлигига тегишли таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилида 7365 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Қорақалпоқ тилида 6616 нафар, қозоқ тилида 282, рус тилида 73 ва туркман тилида 394 ўқувчи билим олмоқда. 10-11-синф ўқувчиларини ўқув ишлаб чиқариш комбинатида амалий машғулотларини олиб боришлари учун 5 билим муассасаси (Шуманой қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежи, педагогика коллежи, 9-13-15-сонли мактаблар) белгиланган. 2018-2019-ўқув йилида мактабларда 1080 педагог ходимлар бўлиб, шундан 760 (70,4%) хотин-қизлар ташкил этади.

Депутатларнинг қайд этишича, мактабларда ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиш ҳолати яхши эмас. Кутубхоналарда ўқувчиларнинг китоб ўқиши учун шарт шароитлар етарли даражада эмас. Компьютер ва замонавий ахборот технологиялари етишмайди. Бу эса таълим сифатини ошириш жараёнига тўсқинлик қилмоқда.

Депутатлар томонидан тизимда учраётган муаммо ва камчиликлар очиқ-ойдин таҳлил этилди, таклифлар ишлаб чиқилди.

Масалани муҳимлигини инобатга олиб, уни халқ депутатлари Шуманой тумани кенгашининг тегишли доимий комиссияси ва керак бўлса сессия кун тартибига киритиш бўйича қарор қабул қкилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш