Тараққиёт стратегиясига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди
Тараққиёт стратегиясига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида илгари сурилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” дастури айни кунларда жойларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Дастур келгуси йилларда мамлакатимизни ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий соҳаларда ривожлантириш, ички ва ташқи сиёсатни такомиллаштириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар баён этилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ҳам партия депутатлари, бошланғич партия ташкилоти вакиллари ва кенг жамоатчиликка тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Ушбу мавзудаги навбатдаги йиғилиш ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгашида партия туман ва шаҳар кенгаши раислари учун ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев очиб берди ва ўқув-семинар мавзуси юзасидан қисқача тўхталиб ўтди.

Самарқанд давлат университети доценти Шерхон Ҳошимов тадбир иштирокчиларига тараққиёт стратегиясидан жой олган еттита устувор йўналишлар, дастурда илгари сурилган “Инсон қадри учун” шиори остида амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши олдида турган долзарб вазифалар ва уларни амалга ошириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш