Самарқандлик партиядошларимиз “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда
Самарқандлик партиядошларимиз “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

 

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ва айни кунларда жадал амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугунги кунда пайдо бўлаётган экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида илгари сурилаётган ечимлардан биридир. Табиий яшил ҳудудларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик, ноқулай об-ҳаво шароитларини олдини олиш каби масалаларда яшил маконларнинг аҳамияти катта.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ушбу вазифаларни бажариш учун 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат белгиланиб, «долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, шу асосда амалий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда партия фаоллари, 400 дан ортиқ бошланғич ташкилотлари ҳамда 100 нафардан ортиқ депутатлари кўчат ўтқазиш ишларида иштирок этяпти. Хусусан, партия вилоят Кенгаши аппарати ҳамда туман ва шаҳар кенгашлари масъуллари томонидан «Долзарб 40 кунлик» давомида вилоят бўйича 100 мингга яқин манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга, кўчатларни униб-ўсишини доимо назоратга олиш каби ишларни амалга оширишни мақсад қилиб олинган.

Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

 

Бадриддин Насриев,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш