Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят ва Янгибозор туман кенгашлари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими билан ҳамкорликда Қаландардўрман" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган хотин-қизлар учун "Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш" мавзусида тадбир ўтказилди.

Лойиҳа доирасида 14 хил тоифадаги мутахассис-шифокорлардан иборат саломталик посбонлари жамоаси 250 нафар хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрик интирокчиларидан бири Зулфия Худойберганова "Темир дафтар"да рўйхатда туришини, туғма ногиронлиги бўлган фарзанди борлигини, унга шифокор кўриги зарур бўлаётгани сабабли мутахассис-шифокор назоратидан ўтказиш ва дори-дармон масаласида амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, фарзанди кўрикдан ўтказилди ва бепул дори-дармон билан таъминланди.

Тадбирда "Аёллар маслаҳат маркази" психологлари ҳам фаол иштирок этиб, аёллар билан алоҳида суҳбатлар ҳам олиб боришди.

Кун давомида ўтказилган тиббий кўрикда сидқидилдан иштирок этган фидойи шифокорлардан бири гуруҳи партия ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш