Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ижроия қўмита аъзолари, туман ва шаҳар партия кенгаши раислари, масъул ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати Бадриддин Насриев олиб борди.

ЙиғилишдаЎзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида” вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ў.Сулаймоновнинг ахбороти эшитилди. Ахборотда ёшлар ва хотин-қизларни партия томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар ва амалий лойиҳаларга жалб қилиш, шу орқали партия ғояларини улар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани, бу борада “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасидаги учрашувлар, давра суҳбатлари, оммавий ва маданий тадбирлар туфайли муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Хусусан, жорий йилнинг ўн бир ой давомида Ёшлар сектори томонидан 164 та тадбир ўтказилган. “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида 1721 нафар ёшлар қамраб олиниб, улардан 77 нафари иш билан таъминланди. Хотин-қизларнинг қўллаб қувватлаш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш мақсадида партиямиз “Аёлларга кўмак”, “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” каби лойихалар ташкил этилмоқда. Ижтимоий оғир аҳволдаги хотин қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни хал этиш бўйича жойлардаги депутатлар томонидан доимий ишлар олиб борилмоқда. “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳасидоирасида ташкил этилган тиббий кўрикларда 1692 нафар хотин-қиз, 652 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигида муаммолар аниқланган 247 нафар хотин-қиз ва 100 нафар болага йўлланмалар тақдим этилган.

Ҳисобот даврида депутатлик гуруҳларида 58 та масала, доимий комиссияда 5 та масала ҳамда кенгаш сессияларида 5 та масала кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Ҳаракат дастуридан ташқари 81 та масала, вилоят шаҳар ва туман кенгашлари депутатлик гуруҳларида ўрганиб чиқилиб, 56 та масала доимий комиссиялар томонидан ўрганилган ҳамда 81 та масала вилоят, шаҳар ва туман кенгашларини сессияларида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилиниши таъминланган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Ўзбекистон ХДП вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига фаол олиб чиқиш, депутатлик гуруҳлари орқали ташаббусларини илгари суриш ва муаммоларини депутатлик назоратига олиб партиявий воситалар орқали ҳал этишга етакчилик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш масалалари юзасидан туман кенгаши раислари томонидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш