Тараққиёт стратегияси юзасидан вазифалар белгилаб олинди
Тараққиёт стратегияси юзасидан вазифалар белгилаб олинди

 

“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида Пахтаобод туманида депутатлар ва партия фаоллари учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар сиёсий ўқувдан кўзланган мақсад ҳамда депутатлик гуруҳлари ва депутатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқидан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Жумладан, Тараққиёт стратегиясида ўз аксини топаётган, адолатли ва халқпарвар давлат барпо этишда партия вакиллари ҳам фаол иштирок этиши, бу жараёнда Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳаётга жорий этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, демократик янгиланишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Давра суҳбати савол-жавоб ва қизғин музокаралар остида ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш