Шу кунларда мамлакатимизнинг келажаги билан бевосита боғлиқ бўлган муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Юртимизнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш бўйича шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Асака туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сон тиббиёт муассасасида бўлиб ўтди.
Партия туман кенгаши масъуллари ҳамда тиббиёт муассасаси ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда Тараққиёт стратегиясида яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари, бу борада устувор вазифалар белгилаб берилгани қайд этилди. Унда кўзда тутилган мақсад, вазифаларни амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар миқдорининг бир неча баробар ортгани ҳам дастурнинг нақадар аҳамияти катта эканидан далолат беради. Хусусан, Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир амалга оширилиши таъкидланди.
Тадбир сўнгида тиббиёт ҳамширалардан 40 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.