Маълумки, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Сирдарё вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ўтказилган амалий семинарда мазкур ҳужжатда белгилаб берилган маҳаллаларда «Бир нуронийга ўн нафар ёш» лойиҳасини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар Кенгаши масъул ходимлари ҳамда Гулистон шаҳрининг барча маҳаллаларининг Ёшлар етакчилари, нуронийлар иштирок этди.
Семинарда сўзга чиққанлар қарор маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. «Бир нуронийга ўн нафар ёш» лойиҳаси асосида маҳаллаларда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати