Депутат ташаббуси билан 1375 метрлик йўлга асфальт ётқизилди
Депутат ташаббуси билан 1375 метрлик йўлга асфальт ётқизилди

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати М.Абдусаматов “Султонобод” шаҳарчасида аҳоли билан ўтказган учрашувларида фуқаролардан 1375 метрлик ички йўлни асфальтлаш масаласида мурожаат бўлган эди.

Депутат мазкур масала бўйича вилоят “Автойўл” бошқармаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди. Натижада Султонобод шахарчаси “Жаннатмакон” ва “Жаннатбулоқ” МФЙ ҳудудлари кесишган 1375 метрлик йўлга асфальт ётқизилди. Шунингдек, “Жаннатмакон” МФЙ Тонг юлдузи кўчасидаги 520 метр йўл, Жанай кўчасидаги 1000 метр йўл ҳам асфальтланди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш