Буюк аждодимиз ёд этилди
Буюк аждодимиз ёд этилди

 

Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган яна бир тадбир Ўзбекистон ХДП Каттақўрғон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар беназир шоирнинг бой ва серқирра ижодий фаолияти, шахсияти, ибратли ҳаёти, бугунги кунда улуғ аждодимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва ҳурмат, адабий меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

– Юртимизда ҳазрат Навоийни билмаган, алломанинг асарлари кириб бормаган хонадон йўқ, десак, асло муболаға бўлмайди, – деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раиси Саъдулло Ражабов. – Навоий меросидан ёшларимизни баҳраманд этиш, уларнинг маънавий оламини бойитишда фойдаланишнинг аҳамияти катта. Шу боисдан аллома асарларини ҳар куни ўқиш ва уқиш керак, деб ҳисоблайман.

Адабий кечада ўқувчилар Алишер Навоий асарларидан намуналар ўқиб, учрашув иштирокчиларини шеърият сеҳрига ошуфта қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш