Икки буюк даҳога эҳтиром
Икки буюк даҳога эҳтиром

 

Адабиёт – инсонни эзгуликка ошно этади, унинг маънавий оламини бойитиб, ўз сўзи, мустақил фикрини шакллантиришга кўмаклашади. Буюк мутафаккирларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарига бағишлаб туркум маънавий-маърифий тадбирлар, мушоира кечалари, китоб тақдимотлари, очиқ дарслар, таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ва фахрий ўқитувчилар билан мулоқот давралари ташкил этилмоқда.

Адабиётда абадиятга дахлдорлик ўлмас сатрларда ўз ифодасини топади. Қарийб олти аср давомида заррача ўз аҳамиятини йўқотмаган Навоий ғазалларида комил шахс тарбиясида ҳар бир сатри ўзига хос тарзда қадрланади. Ватан ишқи, Ватан соғинчи билан йўғрилган асарлар эса Бобур ижодида намоён бўлади.

Бу икки буюк даҳога бўлган эҳтиром ЎзХДП Когон шаҳар кенгаши томонидан ташкиллаштирилган назм ва наво кечасида ўз аксини топди. Ғазал ва шеърият султони, тасаввуф илмининг заргари Алишер Навоий ва ҳам шоир, ҳам саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур... Бундай даҳолар бадиий ижодда, илмда, давлат бошқаруви ва ҳарбий санъатда обрў қозониши фақатгина бу йўналишларда эмас, балки миллат, халқаро ҳамжамиятнинг маънавий тафаккуридаги юксалишларга, фарзандларнинг ноёб истеъдоди, қолдирган бой мероси миллат нуфузи буюклигини сақлашга, номини кўкларга кўтаришга хизмат қилади.

ХДПнинг Когон шаҳридаги Минтақавий темир йўл узели бошланғич партия ташкилотида ҳам Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маданий -маърифий тадбир ўтказилди. Унда фаол партия аъзолари буюк сиймоларнинг ғазалларини ёддан айтиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этдилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ хотин-қизлар партия сафига қабул қилиниб, уларга партияга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Н.Раҳимов,

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш