Хунарли аёл – элни бойитар
Хунарли аёл – элни бойитар

 

Бугун юртимизда миллий хунармандчилик турларини, касаначиликни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва шу асосда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таьминлашга алоҳида эьтибор қаратиб келинмоқда.

Урганч шаҳридаги “Маьрифатчи” маҳалласида ЎзХДП Хоразм вилоят ҳамда шаҳар кенгаши масъуллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлинмалари ҳамда депутат аёллар, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Банк ходимлари, маҳаллалар фаоллари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари, Хунарманд уюшмаси ва турли корхоналар иштирокида хотин-қизлар учун “Хунарли аёл элни бойитар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад кам таъминланган, ишси, касб-хунарга эга бўлмаган хотин-қизларнинг хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик, касаначилик фаолиятига жалб этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.

Тадбир доирасида, дастлаб маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар “Аёллар дафтари” да рўйхатда турган кейинчалик партия депутатлари ёрдамида имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаган хотин-қизларнинг меҳнат фаолияти ва иш жараёнлари билан таништирилди.

“13 ёшимда онамдан новвойчилик қилиш сирларини ўргандим. Ёшлигим меҳнат билан ўтди. Биров эшигимизни тақиллатиб - қарзингни бер - демаган ёки отам бировнинг эшигини тақиллатиб -муҳтожмиз - демаган. Инсон ҳаракатдан тўҳтамаслиги керак, бугун ҳалол меҳнат қилган одамнинг хаётида албатта ижобий ўзгариш бўлади, мен бунга ишонаман. Оиламизни, турмуш шаротимизни ўрганишди, нима муаммо бўлса айтинг, ҳал қиламиз, дейишди. Яқинда қредит олиб ускуналарни янгиладим - дейди “Маьрифат” маҳалласида яшовчи хунарманд аёл Орзугул Матёқубова.

Бугунги кунда Урганч шаҳрини 20 турдан ортиқ нон ва нон маҳсулотлари билан таьминлаётган Орзугул Матёқубова новвойчилик қилиш истагини билдирган хотин-қизлардан 6 нафарини шогирдликка қабул қилди.

Қолаверса, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйҳатда туриб имтиёзли кредит асосида кўрпа қавиш, тикувчилик, асаларичилик, қандолатчилик фаолиятини юрита бошлаган хотин-қизлар фаолияти билан ҳам танишилди.

Тадбир сўнгида мутасадди ходимлар ва маҳалла аёллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, 2 нафар аёл тикувчилик, 1 нафар аёл қандолатчилик бўйича ишга қабул қилинди ва 6 нафар аёл новвойчилик йўналишида шогирдликка бириктирилди.

Бир сўз билан айтганда, Хоразм вилояти Халқ Демоқратик Партияси мутасадди ходимлари томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш