Оқолтин тумани Фарғона касб-ҳунар мактаби биносида "Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш" бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари П.Зармасов иштирок этиб, Президентимиз томонидан белгилаб берилган "Тараққиёт стратегияси" йўналишларида белгилаб берилган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Сандиев семинар-тренингдаги асосий мавзу бўйича маъруза қилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон ХДП Оқолтин тумани кенгаши раиси О.Асрарова, маҳаллий кенгаши депутатлари иштирок этиб, қилинган маъруза бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, депутатлар томонидан маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.