Икки миллион овоздан қанчаси бизники бўлади?
Икки миллион овоздан қанчаси бизники бўлади?

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида «Менинг биринчи сайловим!» мазусида давра суҳбати ўтказилди.

– Ёш авлод жамиятнинг истиқболи ва тараққиётини белгилаб бериши керак, – деди М.Усмонов. – Жорий йилги сайловда 20 миллиондан ортиқ сайловчи қатнашади, шулардан икки миллиондан зиёд ёшлар илк бор овоз беради. Албатта, бу сайловлар улар учун муҳим сиёсий воқеликдир. Биз ёшларнинг қизиқиб, тушуниб овоз беришини хоҳлаймиз.

Тадбирда доцент Раҳимжон Юсупов сўзга чиқиб, ёшларнинг илм-фанга қизиқишини кучайтириш, ижодий қобилият ва салоҳиятини ошириш ўта муҳим вазифа ҳисобланишини таъкидлади.

Семинарда фаол қатнашган, бошқаларга ўрнак бўлаётган ёшларга эсталик совғалари берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят

кенгаши Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш