Ёшлар билан жонли мулоқот
Ёшлар билан жонли мулоқот

 

Ёшлар мамлакатимиз келажаги. Шу боисдан ҳам ёшларнинг бандлиги давлат аҳамиятига молик масаладир. Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши масъул ходимлари томонидан Андижон Давлат педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда юртимизда Ёшлар сиёсати, олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари тарғиб этилиб, ёшлар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Ёшлар нималарга интилмоқда, уларни бугунги кунда нималар қизиқтиради, ёшларнинг фикрлари ўрганилди. Жонли мулоқот тарзида ўтган суҳбатда талабалар ўзларини қизиқтирган, ўйлантираётган масалаларга жавоб топдилар. Битирувчи ёшларни ишга жалб қилишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳақида атрофлича келишиб олинди. Мулоқот давомида партия сафига киришни ҳоҳлаган талабаларга керакли маслаҳатлар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш