Психологлар иштирокида семинар
Психологлар иштирокида семинар

 

Ўзбекистонда барча фуқаролар, жумладан ногиронлиги бор мактаб ёшидаги болалар ҳам бепул ва тенг билим олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят депутатлик гуруҳи ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали кўкси ўксик болажонларга билим беришни янада яхшилаш устида иш олиб бормоқда. Шаҳар ва туман партия кенгашлари ҳам бу ишда фаол иштирок этмоқда.

Вилоятда ногиронлиги ва соғлиғида турли муаммолари сабабли уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар сони 1500 нафарга яқин. Уларга яратилган шароитлар, дарсликлар билан таъминлаш ва бу борада ўқитувчилар олиб бораётган ишлар кенг кўламда ўрганилди. Ўрганиш доирасида бир қатор тадбирлар ва амалий ишлар ҳам амалга оширилди. Жумладан, Шаҳрихон туманининг 1-ўрта таълим мактабида психологлар, уй шароитида таълим олувчи ўқувчилар ота-оналари иштироки амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар туман халқ таълими бўлими ва ЎзХДП Шаҳрихон туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Семинар доирасида ногиронлиги бор иқтидорли болалар ўртасида расм чизиш, китобхонлик, шашка бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолибларга совға сифатида китоблар топширилди. Шунингдек, иштирок этган оналар учун болалар билан уй шароитида ишлаш ва стрессдан чиқиш бўйича тренинг ўтказилди. Семинар ишида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Елена Бабенко ва ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари А. Нурматов иштирок этди.

Мактабнинг бир қатор ўқитувчилари партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш