Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йилнинг 1-март куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларни жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш борасида амалга оширилиши юзасидан маърузаси аёллар учун жуда катта имконият ва имтиёзлар берди.
Айниқса, уй-жой шароитларини яхшилаш учун 27000 нафар аёлларга, ижара тўлови учун хар бир аёлга 500 000 сўмдан компенсация берилиши, 2022 йил 1000 та ижтимоий уй сотиб олиш каби имтиёзлар эҳтиёжманд аёллар учун катта имкониятлар бўлди. Шунингдек, олийгоҳларда, техникум ва коллежларда таҳсил олаётган қизларга 7 йилга фоизсиз кредитларни берилиши, фарзанди бор талаба қизларга масофавий ўқишни ташкил этилиши, хар бир вилоятдан 150 нафар қизларга таълим контрактини тўлаб берилиши ҳамда магистратурада ўқиётган қизларга таълим кредитларини тўлаб берилиши таҳсинга лойиқ ишлардир.
Хотин-қизларга бу даражада юксак эътибор берилиши Муҳтарам Президентимизнинг инсон қадрини юксакларга кўтараётганидан деб биламан.
Матлуба ТЎЙЧИЕВА,
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси.