Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши ташаббуси билан туманнинг чегара ҳудудида жойлашган Чимён маҳалласида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси асосида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли ҳил касалликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши депутати, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А. Абдуваҳобов бошчилигида трапевт, педиатр, гинеколог, нервпатолог, кардиолог, лор, окулист ва бошқа шифокорлар аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда керакли дори-дармон ва тавсияларни беришди. Тиббий кўрикдан ўтган 86 нафар аёл ва болаларнинг 10 нафардан зиёдига даволаниш чун йўлланмалар берилди. Сурункали касали бор икки нафар аёлга бепул даволаниш учун ордер берилди.
Ё. Мўминова,
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши сектор мудири.