Биз келажагимизга – овоз берамиз
Биз келажагимизга – овоз берамиз

2019 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” умумшиори остида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик доирасида 8 ноябрь куни Давлат тест марказида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида ўтказилиб, ходимларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш ҳамда сайлов қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилиш каби муҳим масалаларга бағишланди.

“Биз келажагимизга – овоз берамиз” шиори остида ташкил етилган давра суҳбатида Марказий сайлов комиссиясининг эксперти, юридик фанлари номзоди Холмухаммад Палуаниязов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сектори мудири Равшан Хомитов, Давлат тест маркази ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ходимларга сайловчиларнинг ягона рўйхати, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари, шаффофлик, тенглик, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайловга доир янгиликлар бўйича маълумотлар ҳамда ишончли вакил, кузатувчилар, овозларни санаш ва эълон қилиш, шунингдек, Халқ демократик партиясининг дастуридан ўрин олган масалалар таҳлили бўйича кенг тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати қизиқарли ва қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.

 

Давлат тест маркази Матбуот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш