Аҳолининг муайян қатлами манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қатор омилларга боғлиқ. Айниқса, партиямиз тизимидаги бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Ҳеч шубҳасиз, улар фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини самарали амалга оширади.
Шундан келиб чиқиб, ЎзХДП Урганч шаҳар кенгаши сайловолди тадбирларда қуйи бўғин имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Куни кеча Асака банк Урганч филиалида партия фаоллари билан учрашув ўтказилди. Шаҳар партия кенгаш раиси О.Кулимова партия сайловолди дастури билан партиядошларни таништирди. Сайловда БПТларининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади. Тадбир сўнгида энг фаол аъзолар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.