БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда
БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (СЭОМ) бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТ раиси Д.Имомназарованинг ташкилот томонидан 2021 йилда олиб борилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, сафга янги аъзоларни жалб қилиш ва электорат билан ишлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар танқидий таҳлил этилди. Партия Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди.

БПТ раиси Д.Имомназарова бир овоздан лавозимига қайта сайланди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида ҳам сўз юритилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш