Соғлом аёл – соғлом авлод
Соғлом аёл – соғлом авлод

 

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кучайтириш, тиббий маданиятни ошириш, аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш давлатимизнинг муҳим вазифаси бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ҳамда Бўстон туман кенгаши хамкорлигида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси асосида “Бўстон” МФЙ да яшовчи аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирдан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш, соғлиғини тиклаш ёки мустаҳамлашга жиддий эътибор қаратишдан иборатдир. Тиббий кўрикка маҳаллада истиқомат қилувчи 150 нафардан ортиқ аёллар жалб этилди. Тор доирадаги мутахассислар тиббий кўригидан ўтган ва турли хасталиклар қийнаётган аёлларга тавсиявий муолжалар ёзиб берилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя муҳтож носоғлом аёлларга эса шифохоналарда ётиши учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш