Аёлларга эътибор – авлодларга эътибор
Аёлларга эътибор – авлодларга эътибор

 

Мамлакатимизда аёлларга эътибор, уларни авайлаш ва эъзозлаш азалдан мерос ҳисобланади. Мустақил Ў‌збекистонда аёл қадрини янада юқори даражага кўтариш йу‌лида яна бир улкан кадам қў‌йилди.

Жорий йилнинг 7-март куни Президентимиз томонидан имзоланган Фармон жамиятда аёллар ў‌рнини белгилаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш каби долзарб масалаларни ўз ичига олган.

Партия Андижон вилоят кенгаши режасига асосан ушбу тарихий ҳужжатни кенг омма эътиборига етказиш, ижросини таъминлашга кў‌маклашиш мақсадида жойларда партия фаоллари иштирокида ўқув-семинарлари ў‌тказилмоқда. Навбатдаги семинар Бўстон туманида ў‌тказилди. Фармон ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, амалга татбик этиш юзасидан фикр алмашилди ҳамда фармон бўйича тайёрланган слайдлар ёрдамида батафсил тушунтирилди. Семинар давра суҳбати шаклида кўтаринки руҳда ўтказилди. Йиғилишда Андижон вилоят кенгаши раис ўринбосари О.Хасанов иштирок этди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш