Аёллар муаммолари партия эътиборида
Ўзбекистонда аёллар қадрини янада юқори даражага кўтариш йўлида катта ишлар олиб борилмокда. Шу йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган Фармон ҳам аёлларга бўлган эътиборнинг яна бир намунаси деса бўлади.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Улуғнор туман кенгаши раиси А.Усмонов иштирокида тумандаги "Овулмат" МФЙда "Аёллар муаммолари партия эътиборида" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, жойида ечим топилди ёки тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди. Шунингдек, аёлларни қизиқтирган бизнес лойиҳалари юзасидан фикрлар алмашилди.