Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда. Хусусан, бугун партия Асака туман кенгаши тасаруфидаги "Тиббиёт бирлашмаси" БПТда ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи рахбари А.А.Нурматов, Асака туман кенгаши раиси М.Дадажонов ва бошқалар иштирок этди.

М.Дадажонов БПТнинг ўтган йилги фаолияти бўйича маъруза қилди. Музокараларда сўзга чиққан партия фаоллари БПТнинг олиб борган фаолиятини қониқарли деб топдилар.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. БПТ раиси Озодахон Мукарамова бир овоздан лавозимига қайта сайланди.

Йиғилиш сўнгида партиянинг дастурий мақсадларини оммага кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этган бири гуруҳ партия аъзолари туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, партия сафига қабул қилинган 10 нафар ҳамширага аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш