Долзарб вазифалар белгилаб олинди
Долзарб вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти кенгаши Ижроия қўмитасининг жорий йил биринчи чорак якунлари ва келгусида амалга ошириш зарур бўлган ишлар юзасидан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят кенгаши, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партиядан сайланган депуталар ва Ижроқўм аъзолари иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят партия кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Абдулҳамид Нурматов маъруза қилиб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар, келгусида партия Кенгаши ва ташкилотлари томонидан бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш