“Юридик клиника” электорат манфаатларини ҳимоя қилмоқда
“Юридик клиника” электорат манфаатларини ҳимоя қилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Оқолтин тумани кенгаши ҳузурида ташкил этилган “Юридик килиника”да фуқаролар қабули давом этмоқда. Хусусан, навбатдаги қабулда партия Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи А.Сандиев, Оқолтин туман кенгаши раиси О.Жониқулова, адлия, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, кадастр, таълим бўлими ва тиббиёт бирлашмаси, ногиронлар жамияти раиси, солиқ инспекцияси масъул ходимлари томонидан аҳолидан тушган мурожаатлар қабул қилинди.

Тадбир давомида аҳолининг кам таъминлаган қатламлари учун ҳуқуқий ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий мақбул бўлган тизим яратилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул маслаҳатлар берилиб, айрим фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди. Жумладан, Вазира Нуриддинова уй ҳужжатларини тиклаш учун давлат хизматлари бўлимига юборилди, унга ҳомий томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаро Гулзода Лакаеванинг жарроҳлик йўли билан даволанишда ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаати эса туман бош шифокори ўринбосари зиммасига юклатилди ва жарроҳлик амалиётини ўтказишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Ногиронлиги бўлган фарзандининг нафақасини ошириш масаласида мурожаат қилган М.Нурсаидованинг муаммоси эса пенсия жамғармаси бўлими томонидан кўриб чиқилиши белгиланди.

Қайд этиш керак, партия ташкилоти ҳузурида “Юридик клиника”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кам таъминлаган қатламларига ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқини ҳимоя қилишда уларга бепул ва амалий юридик хизматлар кўрсатишдир.

 

Ўзбекистон ХДП Оқолтин туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш