“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан ишлаш кўриб чиқилди
“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан ишлаш кўриб чиқилди

 

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўстон туман кенгаши томонидан “Сарбон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизлар ва оилани тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган маҳалладаги аёлларнинг ҳар бири бўйича маълумотлар берилиб, улар билан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати хулосасига асосан ушбу дафтарда рўйхатда турувчи бемор аёллар Ҳ.Нуриддинова, Қ.Давлатова ҳамда Х.Қурбоновага "Саховат ва кўмак" жамғармаси тамонидан соғликларини тиклаши учун моддий ёрдам берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш