Беморларга бепул дори-дармонлар берилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўстон туман кенгаши ташаббуси билан партия Марказий Кенгаши ташаббуси билан йўлга қўйилган “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Икки кун давом этган тадбир доирасида вилоят тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва бемор хотин-қизлар кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, бемор аёлларга 34 хилдаги дори-дармонлар бепул берилди. Шунингдек, даволаниши керак бўлган аёллар шифохонада даволаниши учун йўлланмалар тақдим этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш