“Бармоқларда олам тафти”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон туман кенгаши ташаббуси билан “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Бармоқларда олам тафти” деб номланган амалий тадбир ўтказилди.
Тадбир ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмуни ўтказиш, уларда санъат ва китобхонликка бўлган қизиқишни янадай кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Иштирокчилар қаламига мансуб тасвирий санъат намуналари кўргазмаси барчада қизиқиш уйғотган бўлса, жажжи саънатсеварлар томонидан намойиш этилган қўшиқ ва рақслар йиғилганларни хушнуд этди.
Тадбир сўнгида партия туман Кенгаши томонидан тадбир иштирокчиларга бадиий китоблар совға қилинди.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.