“Бандлик – ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати”
“Бандлик – ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олтинкўл тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Чаққон-1” ва “Чаққон-2” маҳалла фуқаролар йиғинларида иссиқхоналар ташкил этилиб, аҳоли бандлиги таъминланган эди.

Туман партия Кенгаши раиси Умиджон Холматов “Бандлик – ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” лойиҳаси доирасида ушбу иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Ўз-ўзини банд қилган фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини, етиштирилаётган маҳсулотлар ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш масалаларини ўрганди.

Қайд этиш керак, партия туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган иссиқхоналар туфайли ишсиз ёшлардан 8 нафарининг бандлиги таъминланди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш