Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, билдирилган ишонч ва масъулият учун куйиб-ёнадиган инсонлар борки, уларнинг жамоа, ташкилот, элу юрт олдидаги хизматлари ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқдир. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бувайда туман кенгаши раиси Ҳабибахон Тошматова ана шундай жонкуяр ва фидойи фаолларимиздан.
Бугун Ҳабибахон Тошматова инсон умр йўлининг қутлуғ довони – 75 ёшни қаршилади. У киши катта амалий тажрибага эга бўлган раҳбар ва халқ манфаатларини ҳамма нарсадан устун деб биладиган фаол депутат сифатида кўп йиллардан буён партиямиз нуфузини янада ошириш, унинг дастурий мақсад ва ғояларини кенг тарғиб қилишда катта жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Ҳабибахон Тошматова фаоллиги ва партия ишига садоқати учун ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорига асосан Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилган. Кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнати учун II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ҳабибахон Рўзибоевна, Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан кўп минг сонли партиядошларимиз номидан чин юракдан табриклаймиз. Сизга узоқ ва сермазмун умр, соғлик-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Ҳамиша яқинларингиз ардоғида бўлинг!
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши жамоаси