Хотин-қизлар касб-ҳунарга бепул ўқитилади
Оқолтин туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оқолтин тумани кенгаши томонидан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида аёлларни иш билан таъминлаш муаммоси ўрганилиб, туман касб-ҳунар мактаби қошида ишсиз аёллар учун тикувчилик ва пазандачилик курслари ташкил этилишига келишиб олинди.
Ушбу лойиҳа орқали “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганиш курсларида бепул ўқиш имкониятига эга бўлди.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.