Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг V Пленуми бўлиб ўтди (видео)
Жорий йилнинг 27 май куни Андижон Савдо-саноат палатаси мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг V Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида барча туман, шаҳарларнинг кенгаш раислари, депутатлар, "Ёшлар қаноти" раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда республика вакиллари иштирок этди.
Пленум онлайн тарзда бутун республика партия кенгашлари иштирокида ташкил этилди.
Кун тартибига киритилган 4 та асосий масалалар муҳокама этилди.