Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманида “Сайлов жараёнларида халқ депутатлари махаллий Кенгашларига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари шунингдек, Ўзбекистон ХДП минтақавий кенгаши ижро аппарати ҳамда туман партия кенгашлари раислари ва масъул ходимлар, партия фаоллари иштирок этди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи семинар иштирокчиларига сайлов жараёнларида Ўзбекистон ХДП фаолияти, дастурий мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш йўллари, бу борада жамоатчилик билан ишлаш технологиялари, минтақавий партия кенгашларининг ахборот хизмати ва уларнинг масъул ходимларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.
Сайловчилар билан бўладиган учрашувларда тарғибот ишларининг самарадорлигини ошириш, интерактив ва сиёсий технологиялардан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ҳам берилди.
Семинар тафсилотлари ҳақида батафсил хабар берамиз.
ЎзХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.