Хотин-қизлар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Пахтаобод туман кенгаши ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” хайрия фондининг Андижон вилояти минтақавий бирлашмаси билан ҳамкорлигида “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, ёлғиз хотин-қизлар ҳамда болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда хотин-қизлардан 47 нафари ва 21 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар бепул дори-дармон, кўзойнак ва ногиронлар мосламалари билан таъминланди.
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.