Улуғбек Иноятов Гулистон шаҳрида очиқ мулоқот ўтказмоқда

 

Халқ демократик партияси конституциявий ислоҳотлар бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб тарғибот-тушунтириш ҳамда турли қатлам вакилларининг таклифларини ўрганиш тадбирларини ўтказмоқда.

Партия Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари турли соҳа вакиллари билан ҳам учрашувлар ташкил этиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятовнинг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

“Конституциявий ислоҳотларга соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳамда аҳоли вакилларининг муносабат ва таклифлари” мавзусига бағишланган тадбирда халқимиз, аҳолининг турли қатлами вакиллари Конституциясига таклифлар бериш, муносабат билдириш жараёнларида фаол иштирок этаётганини таъкидланди.

Очиқ мулоқотда тиббиёт соҳасини “инсон қадри учун” тамойили ва замонавий стандартлар асосида янада ривожлантириш масалалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш