Тиббиёт ходимлари ўз фикр-мулоҳазаларини бермоқда
Тиббиёт ходимлари ўз фикр-мулоҳазаларини бермоқда

 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот давом этмоқда.

Мулоқотда кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муҳит, тиббиёт ходимларидаги кайфият бутунлай ўзгаргани, халқимизнинг бу тизимдан розилигини ошириш бўйича кенг қамровли, бир-биридан муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Соҳа вакиллари, айниқса, тиббиётнинг қуйи тизимига эътибор кучайгани, шифохоналарнинг нафақат кўриниши, балки улардаги хизмат кўрсатиш даражаси ва муҳити бутунлай ўзгаргани, тиббиёт ходимларига нисбатан давлат ва жамиятнинг муносабати ҳам яхшиланиб бораётгани қайд этилди.

Бир вақтлар шифокорлар беморларга ёрдам бериш ўрнига, турли ишларга мажбуран жалб этилгани, изланувчилар, ёш ходимлар ўз устида ишлаш имкониятига эга бўлмагани, кейинги йилларда соҳа ривожига халақит бераётган тўсиқлар олиб ташланаётгани, меҳнатнинг қадри ошаётгани ҳақида ҳаётий фикрлар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш