Конституциявий ислоҳотларда хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда
Конституциявий ислоҳотларда хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқаролари, жумладан, аёлларни жалб қилиш бўйича барча ҳудудлар бўйлаб тарғибот-тушунтириш тадбирларини давом эттирмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги Фермерлар кенгашининг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходимлари, маҳаллий кенгашлардаги аёл депутатлар, фаол аёллар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида сўз юритилди. Тадбирни Сирдарё вилоят ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Тожибоева Наргиза Келдибековна очиб берди ва бугунги ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ўразалиева Муқаддас Ўктамовна етакчи хориж давлатлари мисолида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича чет эл тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Асатова Гулшан Сайитовна ўз нутқида - Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар беришга хотин-қизлар, аёллар, оналарни ҳам жалб этиш муҳимлигини, чунки, бугун хотин-қизлар жамиятнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этаётганини таъкидлаб ўтди.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутати, Боёвут туманидаги 19-мактаб директори Ҳасанова Муҳтарам Ўришбиевна, ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Ўғилой Эрбўтаева ва партиямизнинг бошқа фаол аёллари ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш